Гвардиоланинг шогирди “Барса”ни кучайтиради

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва тез орада Испания чемпионатига  кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Португалиялик футболчига примеранинг икки гранд клуби – “Барселона” ва “Атлетико” жиддий қизиқмоқда. Каталонияликлар 27 ёшли ярим ҳимоячини “Барселона” ўйинчиларидан бирига алмаштириш таклифи билан “шаҳарликлар”га мурожаат қилди.

Бироқ, “Манчестер Сити” раҳбарияти Силвани тўлиқ трансфер қилишини билдириб, каталонияликларнинг таклифини қабул қилмади. Улар “Барса” Силванинг трансферини сотиб олишини кутмоқда.  

“Атлетико” эса Бернарду Силвани олиш учун аввал етакчи ўйинчиларидан бирини сотиб юбориши керак бўлади.  

Уч карра Англия чемпиони бўлган Бернарду Силва ушбу мамлакатда қолишни истамаяпти ва Португалияга яқинроқ бўлган Испанияга кўчиб кетмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!