Гвардиоланинг “танка”си ишдан кетяпти

“Манчестер Сити” раҳбарияти клубнинг спорт директори вазифасида 12 йил ишлаган Сики Бегиристайннинг ишдан кетишини расман тасдиқлади.

Клубга 2012 йили спорт директори этиб тайинланган бу мутахассис жорий мавсум охирида ўз ўрнини бўшатиб қўяди. Унинг ўрнини айни пайтда “Спортинг”да шу лавозимда ишлаётган Угу Виана эгаллайди.

- Биз мавсум охирида “Манчестер Сити” тараққиётига улкан ҳисса қўшан Сики Бегиристайнга миннатдорлик билдириш имкониятини интизорлик билан кутяпмиз, - дейилади “Манчестер Сити” баёнотида.

Чики Бегиристайн клубга ҳозирги бош мураббий Хосеп Гвардиолани олиб келган мутахассис ҳисобланади. Испаниялик мураббий қўл остида “шаҳарликлар” клуб тарихидаги энг улкан ютуқларни қўлга киритди.

Чики Бегиристайн Манчестерга келгунга қадар 2003-2010 йиллар давомида “Барселона”да спорт директори лавозимида муваффақиятли ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!