Гвардиоланинг яна бир шогирди унга қарши ёҳуд "Бёрнли" Премьер-лигага қайтди

"Бёрнли" 1 йилдан сўнг яна Премьер-лигага қайтди.

photo_2023-04-08_02-37-19

Чемпионшипнинг 40-туридан ўрин олган "Мидлсбро" - "Бёрнли" баҳси бўлиб ўтди. Ушбу матчда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибни мағлуб қилиб, яна бир 3 очкони қўлга киритди. Мазкур ғалаба "тўқ-қизиллар" учун муҳим ҳисобланади. Сабаби, клуб очколари сонини 87 тага етказиб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Регламентга кўра, юқоридаги 3 та жамоа АПЛга йўл олиши мумкин. 3-ўриндаги "Лутон" билан 20 очколик фарқ бор. Бу эса муддатидан аввал "Бёрнли"ни Премьер-лигага қайтганини билдиради.  

Венсен Компани мавсум бошида жамоани қабул қилиб олди. У икки йил "Андерлехт"да ишлаб, Англия клубини бошқариш таклифини қабул қилди.

Comments

You must be logged in to commet!