Гюлер: "Реал" афсонасига айланишни хоҳлайман"

Мадриднинг “Реал” клуби янги футболчиси Арда Гюлер келажакда “қироллик клуби” афсонасига айланишга умид билдирди. Туркиялик футболчи Карло Анчелотти жамоасида 24-рақамда ўйнаши малум бўлди.

"Аввало, оиламга ва бу клубга келишимга ёрдам берган инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Келажакда "Реал" Мадрид афсонасига айланишни хоҳлайман. Ҳаммаси учун раҳмат”, - деди 18 ёшли ярим ҳимоячи тақдимот маросимида.

Аввалроқ, Гюлерда "Барселона"га ўтиш имконияти бор эди, аммо якунда "Реал" пойгада ғолиб чиқди. Ярим ҳимоячининг трансфер нархи 20 миллион евро атрофида эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!