Гюлерни Испаниянинг бошқа бир клуби ижарага олмоқчи

Ёзги трансферлар ойнасида "Реал" таркибига келиб қўшилган Арда Гюлер жароҳатлар сабаб ўз дебютини анча вақт кутишига тўғри келди. Шу билан бирга, унинг асосий таркибга кириб кетиши қийин масала, айниқса Жуд БеллингемБраим Диас каби жамоага яқинда қўшилиб, ажойиб ўйин кўрсатаётган футболчилар клубда етарлича бўлган пайтда туркиялик футболчи захирага "михланиб" қолиши ҳам ҳеч гап эмас. 

Гюлер ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Шу сабабли, уни бир нечта клублар ижарага олишга қизиқмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. Испаниянинг "Defensa Central" нашри эса ушбу жамоалардан бирини очиқлади.

Маълум бўлишича, ҳужумкор ярим ҳимоячини қишки трансферлар ойнасида "Вильярреал" ижара асосида ўз таркибига қўшиб олмоқчи эди, лекин мадридликлар рад жавобини берди. Сабаби, раҳбарият Ардани шу ерда ривожланишини истайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!