Гюндоган Туркияга икки юк машинасида озиқ-овқат жўнатади
"Манчестер Сити"да ўйнаётган асли турк бўлган германиялик ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган зилзиладан жабр кўрган Туркияга озиқ-овқат солинган иккита юк машинасини жўнатди.
"Мана шундай пайтда инсонлар бир-бирига меҳрибон бўлишлари керак. Барчамиз бир бўлиб, жабрланганларга ёрдам берайлик", - дея футболчининг сўзларини келтиради "Bild" нашри.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида табиий офат содир бўлган, зилзилалар натижасида минглаб бинолар вайрон бўлган эди. Шу сабабли мамлакатда барча спорт тадбирлари, мусобақалар ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган.
Фикрлар