Ҳакамлар Холанднинг "шубҳали" голи бўйича қарор чиқарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия премьер-лигаси ўйинларида ҳакамлар фаолиятини назорат қиладиган Pro Ref ташкилоти "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд томонидан "Манчестер Юнайтед" дарвозасига урилган гол нотўғри равишда инобатга олинганини тан олди. 

Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг X саҳифасида Pro Ref баёнотига таянаган ҳолда хабар берди.

Ташкилот хулосасига кўра, видеотакрор бўйича ёрдамчи ҳакам ушбу эпизодда офсайдда турган "Манчестер Сити" яримҳимоячиси, аргентиналик Энцо Фернандеснинг ўйинга таъсирини нотўғри баҳолаган. У вазиятга аралашиб, бош ҳакам учун видеотакрорни кўриб чиқиш жараёнини ташкил этиши керак эди.

"Биз "Манчестер Юнайтед" клуби билан боғландик ва хатони тан олдик. Ҳодиса юзасидан текширув ўтказилади", — дейилади ташкилот баёнотида.

Учрашув якшанба куни бўлиб ўтди ва "Манчестер Сити" ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ягона гол муаллифи Холанд бўлди. 23-дақиқадан бошлаб "Манчестер Сити" майдонда бир футболчи кам таркибда ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!