Ҳакамларимиз ОФК рекрутингида иштирок этади

ФИФА ҳакамларимиз 2023 йилнинг 16-18 январь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК томонидан ташкиллаштириладиган Ҳакамлар рекрутинги жараёнида иштирок этишади.

ОФК Ҳакамлар рекрутинги нима?
Минтақадаги мамлакатлар белгиланган квотага мувофиқ ҳакамлар рўйхатини тақдим этишади. ОФК ушбу ҳакамларни ўйин қоидалари, жисмоний тайёргарлик ҳамда инглиз тили бўйича билим даражаларини синовдан ўтказади. Синовдан муваффақиятли ўтган ҳакамлар ОФК Элита ҳакамлари рўйхатига киритилади. ОФК Элита ҳакамлари бутун мавсум давомида қитъа миқёсида ўтказиладиган халқаро нуфузли мусобақаларда ишлайдиган ҳакамлар гуруҳи ҳисобланади.

Рекрутинг жараёнларида мамлакатимиздан Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров (эркаклар футболи), Ойбек Калахўжаев (футзал) ва Розиябону Юсупова (аёллар футболи) иштирок этадиган бўлди.

ЎзФҲМ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!