Ҳакамни калтаклаган амалдор 13 йилга қамалиши мумкин

Ўтган йилнинг декабрь ойида Туркиянинг "Анқарағужу" президенти омадсиз ўйиндан сўнг ҳакамни калтаклаган эди. Таъкидлаш керакки, у ушбу ҳолат учун узоқ муддатга қамалиши мумкин.

Ушбу вазият ҳали бери якун топмаслиги мумкин. Президентинг "ҳурмача қилиғи" учун клуб 65 минг евро жаримага тортилди, аммо бу "бошланиши". Энди президент нафақат ҳакамни калтаклагани, балки халқаро малакали ҳакамни омма олдида таҳдид қилгани учун ҳам оғир, ўн уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Маълумот учун, илгари Фарук Кўжу ҳатто мамлакат раҳбари Ражаб Эрдўғон партияси рўйхатида Туркия парламенти депутати бўлган. Аммо Эрдўғоннинг ўзи Кожанинг ҳаракатини қаттиқ қоралади ва шундан сўнг партия уни ўз сафидан чиқариб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!