Ҳаким Зиеш "Ан-Наср"га ўтмайди
Ҳаким Зиеш "Ан-Наср"га ўтишга жуда яқин келганди. Томонлар 8 миллион фунт эвазига келишувга эришган. Вингернинг ўзи ҳам риёдликлар сафига бориб қўшилишга тайёр эди.
"Foot Mercato" нашри хабар беришича, Зиешнинг тиззасида жароҳат бўлган ва тиббий кўрикдан ўта олмаган. Бундан ташқари, Ҳаким Саудия клуби билан маош борасида ҳам келиша олмади.
Марокашлик футболчи билан бунақа воқеа биринчи марта бўлаётгани йўқ. Аввалроқ, унинг ПСЖга трансфер барбод бўлганди.
Фикрлар