Ҳаким Зиеш “Барса”га ўтишни истаган, лекин...

Ҳаким Зиеш 2019 йилда “Аякс”дан “Челси” таркибига 40 миллион евро эвазига келиб қўшилди. Футболчи жамоага Френк Лэмпард даврида келган. Ушбу трансферга кўп бўлмай мураббий ишдан олинди. Вингер клубга келган Томас Тухелнинг услубига тўғри келмади ва майдондаги дақиқалари камайиб кетди.

Ҳаким ўтган мавсумдаёқ кетишга тайёр эди. У “Барселона”га ўтишни истаган. Аммо Испания клуби қишки трансферлар ойнасида Адама Траоре ва Ферран Торресларни ўз таркибига қўшиб олганди. Агар ушбу трансферлар амалга ошмаганда, биз Зиешни “Барса” таркибида кўрган бўлардик.

Ҳаким Қатарда давом этаётган мундиалда Марокаш билан ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Ушбу жаҳон чемпионати орқали одамлар Зиешнинг истеъдоди йўқолмаганига амин бўлди. 29 ёшли футболчи терма жамоаси билан ярим финалга қадар етиб борди. Уларни олдинда Францияга қарши беллашув кутмоқда.

Вингер ҳали ҳам “Челси”дан кетиши мумкин. Унинг трансферига “Милан” қизиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!