Ҳакими агентининг баёнотига қарамай, "Реал"га қайтишни истамоқда

ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ҳали ҳам "Реал Мадрид"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, футболчининг агенти кеча марокашлик ўйинчи парижлик клубни тарк этмоқчи эмаслигини айтган бўлса-да, футболчининг ўзи барибир "қаймоқранглилар" сафига қўшилишни истамоқда. У ёзда "Реал"га трансфер амалга ошириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф мадридликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилдан буён ПСЖ сафида тўп тепиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!