Ҳакими ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади, Дембеленинг ўйнаши сўроқ остида
ПСЖ қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимининг тез орада жамоа машғулотларига қайтишига қарамай, "Арсенал"га қарши Чемпионлар лигаси финалига (30 май) асосий таркибда чиқишга тайёр бўлмаслиги эҳтимоли юқори. Бу ҳақда L’Équipe хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, ҳужумчи Усмон Дембеле болдир мушаги жароҳатидан сўнг индивидуал дастурда машғулотларни давом эттирмоқда. Унинг атрофидагилар "Арсенал"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушишига нисбатан оптимизмни сақлаб қолишди. Агар Дембеле сешанба (26 май) куни жамоавий машғулотларда қатнаша олмаса, унинг финалга тайёргарлиги ҳақида саволлар туғилади.
Ҳаким 28 апрель куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ярим финалида "Бавария"га қарши биринчи ўйинда (5:4) сонидан жароҳат олди.

Фикрлар