Ҳали Месси, Мбаппе ва Холанд даражасига етаман!

“Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леау ўзининг ўйин услуби ҳақида гапирди.  Португалиялик футболчига барқарорлик етишмайди ва кўпинчи мухлису мутахассислар танқидига нишон бўлади.

Истеъдодли ҳужумчи юқори даражада ўйнашига нима ҳалақит қилаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Менга нима етишмайди? Мен худбин эмасман. Ўзим ҳам гол уришим мумкин, лекин жамоадошимга қулай пас узатиш имконияти бўлса, албатта тўпни унга узатаман. Юқори даражада ҳар бир рақам муҳим ҳисобланади.

Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд ҳам жамоадошларига голли пас узатади. Улар қайд этаётган кўрсаткичлар буни кўрсатиб турибди.

Мен ҳам уларнинг даражасига ета оламан, - деди Рафаэль Леау.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!