Ҳам “Арсенал”, ҳам “Челси”да порлаган юлдузлар термаси тузилди
Англия Премьер-лигасининг 9-турида футбол ишқибозлари Лондон дербиси – “Челси” ва “Арсенал” тўқнашувининг гувоҳи бўлди.
Дастлаб, меҳмонлар дарвозасига иккита тўп киритган “аристократлар” ғалабани ушлаб қола олмади – 2:2.
Футбол экспертлари Лондоннинг ҳар икки клубида ўйнаган энг машҳур футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузди.
Дарвозабон: Петр Чех
Ўнг қанот ҳимоячиси: Лассана Диарра
Марказий ҳимоячи: Давид Луис
Марказий ҳимоячи: Уильям Галлас
Чап қанот ҳимоячиси: Эшли Коул
Ярим ҳимоячи: Эммануэль Пети
Ярим ҳимоячи: Сеск Фабрегас
Ўнг қанот ҳужумкор футболчиси: Виллиан
Чап қанот ҳужумкор футболчиси: Пьер-Эмиль Обамеянг.
Ҳужумчи: Оливье Жиру
Ҳужумчи: Николя Анелька
Фикрлар