Ҳамдаллаҳ: "Ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга интиламиз"

"Ал-Иттиҳод" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан Марсело Гальярдо билан биргаликда мезбонларнинг марокашлик тажрибали ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ҳам матбуот анжуманида иштирок этди.

"Сўзим аввалида бу ерга йиғилган барчани Саудия Арабистони ташкил топган кун билан табриклайман! Эртанги баҳс борасида тўхталадиган бўлсам, стадион мухлислар билан тўлади, деган умиддаман ва уларнинг қўллаб-қувватлашлари остида бошқача ўйин намойиш этиб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Рақибимиз “Навбаҳор” қарши ҳужумга таянган ҳолда, ҳаракат  қиладиган жамоа экан. Биз эртага тезкор гол уриб, ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга интиламиз", - деди Ҳамдаллаҳ

Ҳамдаллаҳ ўйин қайдномасидан жой олган. Мазкур учрашувда у асосий таркибда тушиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!