Ҳамдамов ўйнаётган Қатар чемпионатида чемпион аниқ!
Қатар Юлдузлар Лигасининг 19-туридан ўрин олган "Ал-Аҳли" ва "Ал-Садд" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда меҳмонлар йирик 8:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Хави Грасия жамоаси чемпионат якунига 4та тур қолганида мудатидан аввал чемпионга айланди. Айни дамда клуб битта кам ўйин ўтказган ҳолда 52 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Ал-Духайл"да 42 очко мавжуд.
Маълумот учун, Достон Ҳамдамов жамоаси "Ал-Сайлия" 11 очко билан сўнгги поғонада жойлашган.
Фикрлар