Ҳамиджон Актамов: Битта вазият ўйин тақдирини ҳал қилди

 

Бир неча дақиқа олдин олий лига 3-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” баҳси бўлиб ўтди. Унда қўқонликлар Филип Раевацнинг голи эвазига фақар қучишди.

Мазкур беллашувдан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" расмий сайти хабар бермоқда.   

Аввало қўқонлик мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун битта вазият ўйин тақдирини ҳал этди. Бизда ҳам яхши имконият вужудга келганди. Агар улардан фойдаланилганда бошқача ўйин гувоҳига айлаган бўлардик. Нима ҳам дердик. Бу футбол. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан, - дейди Ҳамиджон Актамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!