Ҳамиджон Актамов "Бухоро"да ишлайдими? Клуб бош директори аниқ жавоб берди
Яқинда “Қизилқум”дан кетган Ҳамиджон Актамовнинг “Бухоро” иш бошлаши мумкинлиги ҳақида маълумотлар чиқди. Бундай хабарлар кўпчиликнинг эътиборини тортгани рост.
“Бухоро” бош директори Ўткир Қодиров Sports.uz мухбирининг юқоридаги масала бўйича берган саволига қуйидагича жавоб қайтарди:
“Кўп миш-мишлар бўлди. Яширмайман, Ҳамиджон Актамов билан телефон орқали алоқада бўлганмиз. У тажрибали мураббийлиги учун бизга маслаҳати керак бўлган. Шунинг учун алоқада бўлганман, буни яширадиган жойи йўқ. Аммо Актамовни жамоамизда ишлаш варианти кўриб чиқилмаган. Бош мураббий Ҳаким Фузайлов ўз жойида ишини давом эттиряпти. Унга ёрдамчи сифатида янги мутахассисни чақирганмиз. Унинг ишини кўрганимиздан кейин сизга бу ҳақида айтаман”, - деди Қодиров.
Фикрлар