Ҳамиджон Актамов "Қизилқум"га собиқ легионерлар қайтганини тасдиқлади
“Қизилқум” 14 январда Навоийда машғулотларни бошлаши маълум бўлди. Таркибда эса табиийки ўзгаришлар бўлиши шубҳасиз.
Яқинда АГМКнинг грузиялик ҳужумчиси Матэ Ватцадзенинг яна “Қизилқум”га қайтаётгани ҳақида хабар бергандик. Бу хабар ўз тасдиғини топди. Негаки, “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов унинг “Қизилқум”да тўп суришини тасдиқлади.
Шунингдек, у Ватцадзедан ташқари, Элгужа Григалашвилини ҳам клубга қайтганини маълум қилди. Грузиялик иккала футболчи ҳам АГМКга айнан “Қизилқум”дан кўчиб ўтганди. Ўтган йилги чемпионатда Ватцадзе 5 та, Григалашвили эса 7 та гол урди.
Фикрлар