Ҳамиджон Актамов: Трансфер ойнаси очилгач таркибга янги футболчилар қўшилади
Ads

Pepsi Суперлига 15-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Сўғдиёна (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида шундай деди. Бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун олти очколик ўйин эди ва унда ғалабага эришганимиздан хурсандмиз. Бу эртага ўз туғилган кунини нишонлаётган жамоамиз бош ҳомийси - Навоий кон металлургия комбинати раҳбари Қувондиқ Санақуловга совғамиз бўлди. Албатта, ғалаба осонлик билан қўлга киритилмади. “Сўғдиёна” ҳам яхши шаклланган жамоа. Ҳисобни очганимиздан кейин жамоамиз бемалол ҳаракат қилди. Трансфер ойнаси очилгач, албатта сафимизда 2-3 нафар янги футболчи қўшилади ва улар жамоамизни кучайтира олади, деб ўйлайман", - деб айтиб ўтди Актамов.