Ҳамма мураббийлар Эмеридан ўргансин!

"Вильярреал" Европа лигасининг чорак финал босқичида Загребнинг "Динамо" (1:0, 2:1) клубини ҳар иккала учрашувда ҳам мағлубиятга учратди ва мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда, "сариқ сув ости кемаси" устози Унаи Эмери фаолияти давомида 6-марта Европа лигаси (УЕФА Кубоги) ярим финалига чиқди. Бу эса мураббийлар орасида энг яхши кўрсатгич ҳисобланади. Шу кунга қадар ҳеч бир мутахассис ушбу мусобақада бу қадар кўп ярим финалга чиқмаган.

Эмери Европа лигасида ғалаба қозониш бўйича ҳам катта тажрибага эга. У "Севилья" бош мураббийи сифатида қаторасига 3 йил (2014, 2015, 2016) ушбу турнирда ғолиб бўлган.

"Вильярреал" ярим финалда "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоаларнинг дастлабки ўйини 29 апрель куни, жавоб учрашуви эса 6 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!