Ҳаммасининг калити калла...
Лондоннинг "Челси" клуби форварди Оливье Жиру Англия премьер-лигасида сўнгги олти мавсумдан буён бош билан гол уриш бўйича етакчи ҳисобланади.
33 ёшли франциялик футболчи 2014/15 йилги мавсумдан буён АПЛда жами 19 маротаба рақиблари дарвозасини боши билан ишғол этган. Бу борадаги кучли учликдан эса Майкл Антонио ("Вест Хэм") ва Серхио Агуэро ("Манчестер Сити") жой олишди. Улар ҳисобида 15 тадан гол бор.
Жиру 2012-2018 йиллар орасида “Арсенал”да тўп сурди. Кейин эса “Челси”га кўчиб ўтди.
Фикрлар