Ҳамюртимиз Австралияда рингга кўтарилади!
Ahmadbek Eshmatov
17 декабрь куни Сидней шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
17 декабрь куни Австралиянинг Сидней шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, ушбу кечада юртдошимиз Шуҳратбек Аблуллаев (5-0, 4 КО) ҳам иштирок этиб, мезбонлар вакили Пауло Аукосо(8-0, 4 КО)га қарши рингга кўтарилади. Ушбу баҳс 79,3 кг да 6 раунд этиб белгиланган.
Маълумот учун, Аблуллаев бугунга қадар профессионал боксдаги барча жангларини Ўзбекистонда ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган эди.

Изоҳлар (0)