Ҳамюртимиз Тбилисида мезбонлар вакилини нокаутга учратди!
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида "GAMA BARE KNUCKLE" турнири бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз, К-1 терма жамоаси аъзоси Бабур Уринбаев мезбонлар вакили Вакҳтанг Апрасидзега қарши рейтинг жангини ўтказди. Дастлабки раунддаёқ баҳс кескин тус олди ва ҳар икки спортчи ҳам бир неча зарбалар алмашинувини амалга оширди.
Бироқ рақиб анчагина тажрибали ва бўйдор бўлишига қарамасдан, Уринбаев уни нокаутга учратишни уддалади!
Маълумот учун, Бабур Уринбаев Андижонда бўлиб ўтган "BPL 3" турнирида ҳам муддатдан аввал ғалаба қозонган эди.

Фикрлар