Ҳамюртларимиз кураш бўйича Осиё чемпионатида 10 та олтин медаль олишди

Ҳиндистоннинг Пуни шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қитъамизнинг энг сара полвонлари қатори юртимиз вакиллари ҳам иштирок этишиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. 

Ўзбек курашчилари нуфузли мусобақада 10 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, жами 16 та медаль жамғаришга муваффақ бўлдилар.

Қувонарлиси, -78 кг вазнда чемпион бўлган таниқли спортчимиз Гулноза Матниязова аёллар ўртасида мусобақанинг энг яхши спортчиси, деб топилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!