Ҳақиқий дарвозабон мана шундай бўлади!

Европанинг топ-клублари Нидерландия терма жамоаси дарвозабони Барт Вербрюгген учун курашни бошлади.

Айни пайтда “Брайтон” шарафини ҳимоя қилаётган маҳоратли голкипер жорий мавсум якунланиши билан совринлар учун курашадиган қудратли клублардан бирини танлаши мумкин.

Ижтимоий тармоқда 242 минг обуначига эга машҳур журналист Экрем Конур маълумотига кўра, 23 ёшли голкиперга ПСЖ, “Бавария”, “Челси” ва “Арсенал” қизиқмоқда.

Аммо Вербрюгген учун курашда асосий даъвогар А Серия пешқадами “Интер” бўлиб турибди.

Transfermarkt портали Вербрюггеннинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсумда у АПЛда 34 ўйинда 39 та гол ўтказиб юборган ва 9 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!