Ҳақиқий юлдуз мана шундай бўлади: Бенземани йўқотмоқчи бўлган бош мураббий ишдан ҳайдалди!
“Ал-Иттиҳод” президенти Луай Назир клуб Карим Бензема билан можарога боргани учун бош мураббий Марсело Гальярдони ишдан бўшатганини маълум қилди.
Гальярдо Карим Бенземани йўқотишни талаб қилиб, катта хатога йўл қўйди. Карим Саудия Арабистони ва клубнинг жуда катта лойиҳасининг асосий бўлаги.
Бизда бош мураббийликка икки-учта номзод тайёр.
Клубнинг айни пайтдаги энг катта мақсади “Ал-Иттиҳод”нинг янги мавсум олдидан тайёргарлик йиғинлари бошланадиган сана – 12 июлга қадар кўпроқ трансферларни амалга ошириш, - деди Луай Назир.
36 ёшли Карим Бензема клуб билан 2023 йилнинг ёзида "Реал" билан ҳамкорлигини якунланганидан кейин эркин агент сифатида шартнома тузган эди. Осиё қитъасидаги дебют мавсумда франциялик машҳур тўпурар барча турнирларда 29 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 13 та гол ва жамоадошларига саккизта голли пас узатди.
Фикрлар