"Ҳар бир кунимдан завқ олишни истайман" - Надаль фаолиятини якунлаши тўғрисидаги саволга жавоб берди

Франция очиқ чемпионати - "Ролан Гаррос" чорак финалида Рафаэль Надаль ўзининг азалий рақиби Новак Жокович устидан 4 сетда ғалаба қозонди. Испаниялик ракетка устаси мазкур баҳсдан сўнг фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди:

"Нима бўлишини билмайман. Айтганимдек, турнирни юқори кайфиятда ўтказмоқчиман, чунки унга тайёргарлик жараёнида жуда кўп меҳнат қилдим. Оёғимда оғриқ бор. Унга даво топмасам, мен учун жуда қийин бўлади. Унгача ҳар бир кунимдан завф олимшни истайман. Келажак ҳақида ўйлагим келмаяпти".

Маълумот учун, энди 35 ёшли спортчи ярим финал доирасида Александр Зверевга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!