Ҳар эҳтимолга қарши! "Барселона" Левандовскига ўринбосар топиб қўйди
"Барселона" ёзги трансфер ойнаси пайтида ҳужум чизиғини кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда.
Хабарларга кўра, каталонияликлар Роберт Левандовскини харид қилишни устувор вазифа деб билади. Аммо польшалик юлдузнинг "Бавария" билан 1 йиллик шартномаси бор ва агар у Каталонияга келмаса, жамоа Ла Лиганинг ўзидан футболчи сотиб олади.
Бу номзод "Вильярреал" ҳужумчиси Жерар Морено. Испаниялик форвард Робертнинг муқобил варианти дея қаралмоқда. Шунингдек, "кўк-анорранглилар" шорт-листидан "Атлетико" футболчиси Луис Суарес ҳам ўрин олган.
"Сариқ сувости кемаси" Моренога 100 миллион евро товон пули белгилаган. Бироқ жиддий харидор чиқса, уни 40 миллион эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Фикрлар