"Ҳар қандай спортчи учун намуна" - Месси фаолиятини якунлаган Федерер ҳақида пост қолдирди

Лионель Месси теннисчи Рожер Федерернинг фаолиятини якунлаши тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди. 

"Даҳо, теннис тарихидаги ноёб ўйинчи ва ҳар қандай спортчи учун намуна. 

Ҳаётингизнинг янги босқичида омад ва сизга энг яхшиларини тилайман. Бизни теннис кортида хурсанд қилганингиз учун сизни соғинамиз", - дея пост қолдирди аргентиналик ҳужумчи ўз инстаграм саҳифасида. 

Қайд этиш лозим, афсонага айланиб улгурган швейцариялик теннисчи карьераси давомида 20 бора "Катта дубулға" турнирларида ғолиб чиққан. Шунингдек, 103 та турли мусобақаларда чемпион бўлган ва бу борада тарихидаги биринчи рақамли теннисчи ҳисобланади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!