Ҳарри Кейн Холанднинг изидан кетмоқда...

“Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида “Реал” дарвозасини ишғол қилиб, мавсумдаги голлари сонини 50 тага етказиб олди.

Кейнгача бир мавсумда барча мусобақаларда 50 та гол уришни шу пайтгача фақат Эрлинг Холанд уддалаган эди.

Норвегиялик ҳужумчи 2022-2023 йилги мавсумда “Манчестер Сити” сафида рақиблар дарвозасига жами 52 та гол урган.

Шундан бери бундай натижа ҳеч қайси футболчи томонидан қайд этилмаган.

Агар “Бавария” Чемпионлар лигасида кейинги босқичга чиққани ва Бундеслига ўйинлари давом этаётганини инобатга олсак, Ҳарри Кейнда Эрлинг Холанд рекордини тўлиқ янгилаш имкони борлиги ойдинлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!