Харри Кейнни Англияга қайтарадиан суперклуб топилди
«Манчестер Юнайтед» Харри Кейнга кўз тикди. «Бавария» клуби ҳужумчиси Харри Кейн яна Англия чемпионатига қайтиши мумкин.
Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбанинг ёзишича, таниқли форвардга жиддий даъвогар пайдо бўлган.
«Манчестер Юнайтед» Кейинни жамоага қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Клуб хўжайинларидан Жим Рэтклифф ҳужумчини «Олд Траффорд»га олиб келиш ниятида экани айтилмоқда.
Харри Кейннинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. ОАВ маълумотларига кўра, томонлар ҳозирда битимни узайтириш бўйича фаол музокара олиб бормоқда.

Фикрлар