Ҳасанбой Амитдан реванш ола биладими?
Shahzod
Айни дақиқаларда Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бундан бироз олдин -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов 1/8 финал босқич доирасида бутанлик рақибидан устун келгани борасида хабар берган эдик.
Дўсматовнинг жангидан сўнг Амит (Ҳиндистон) - Ту По Веи (Хитой Тайпейи) жанги бўлиб ўтди ва беллашув якунида ҳакамлар ҳиндистонлик боксчининг ғалабасини қайд этишди.
Шу тариқа ҳамюртимиз ярим финал йўлида Амитга қарши рингга кўтариладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари финалида ҳиндистонлик чарм қўлқоп устаси Дўсматовдан устун келган эди.

Изоҳлар (0)