Ҳасанбой Дўсматов бошчилигидаги энг зўр боксчиларимиз Қирол кубоги учун курашади
Жорий йилнинг 3-9 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида юқори нуфузли мусобақа - "Қирол кубоги-2017" халқаро турнири бўлиб ўтади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиб боксчилари иштирок этади.
Терма жамоамиз мураббийлари мусобақага Олимпия чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов, Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиев, ўз вазн тоифасида етакчи боксчилар - Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Жасур Латиповни жалб қилган.
- Қирол кубоги юқори нуфузли мусобақа эканини барчамиз ҳис қилиб турибмиз, - деди Элнур Абдураимов SPORTS.uz ахборот порталига. - Ўзбекистон боксчилар доимо мухлдису мутахассислар эътиборида бўлган. Айниқса, терма жамоамизнинг Рио Олимпиадасида кўрсатган юксак натижаси ўзбек бокс мактабининг қудратини жаҳонга яна бир карра намоён этди. Бўлажак мусобақада ҳам фақат ғалаба учун рингга чиқамиз.
SPORTS.uz ахборот портали мухлислар номидан боксчиларимиз омад ва ғалаба тилайди!
Фикрлар