Ҳасанбой Дўсматов: Сакен Бибоссинов билан бирга жанг ўтказишимиз керак эди. Чунки...

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ҳасанбой Дўсматов - 51 кг вазн тоифасида марокашлик Саид Муртажи билан рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз навбатдаги ғалабасига эришди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг Дўсматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рақибимни ўрганганимда, унинг тўсатдан ҳужумга ўтадиган одати борлигини кўргандим. Бунга қарши тайёргарлик кўргандик. Ўзингиз кўрдингиз, биринчи раундда қорнига уришни режа қилдик. Натижада иккинчи раундда Саид Муртажининг устунлигини ёпдим.

Бу спорт. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Сакен Бибоссинов билан бирга жанг ўтказишимиз керак эди. Чунки у билан ҳисоб-китобимиз 1:1 бўлиб қолганди. Энди у билан қарама-қаршилигимиз қачонга қолганини билмайман. Балки, Париж Олимпиадаси ёки Осиё ўйинлари каби турнирларда учрашармиз.

Сенсация! Ҳасанбой Дўсматовнинг принципиал рақиби қозоғистонлик Сакен Бибоссинов мусобақани тарк этди

IMG_4969

Асосий рақибим? Агар мендан олдин кубалик боксчи ютган бўлса, у ҳам яхши рақиб. Чемпионатга тайёргарлик жараёнини бирга олиб борганимда уни кўриб, ўрганган эдим. Кейинги рақибим япониялик жаҳон чемпиони бўлган боксчи. Албатта, Дипакни ҳам олдиндан кузатиб бораман. У ҳам ўзига яраша кучли.

Егоров билан жанг азалий орзуингиз эди? У Олимпиададан олдинги турнирларда Ҳасанбой Дўсматов менга рақиб эмас, деганди. Шундан сўнг у билан тўқнаш келмадик. Энди қачонлардир рингда тўғри келиб қолишимиз мумкин, - деди Ҳасанбой Дўсматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!