Ҳасанбой Дўсматов ва бошқа боксчиларимиз Ҳиндистонда рингга чиқишади

  • 25 январь, 2018, 11:11
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Спортчиларимиз 28 январ - 2 феврал кунлари Ҳиндистонда ўтказиладиган "INDIA OPEN" халқаро турнирида иштирок этадилар.

Ҳозирча мазкур мусобақада Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг қатнашиши малум. Турнирда рингга чиқадиган бошқа спортчиларимиз ҳақида эса яқин кунларда маълум бўлади. Ҳозирча турнирда иштирок этадиган ўзбекистонлик боксчиларнинг якуний рўйхати элон қилинмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!