Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ҳеч бир жамоа чемпион "Арсенал"чалик шарманда бўлмаган

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Жуда аламли мағлубият

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси Англия лига кубоги тўртинчи босқичида кутилмаганда «Флитвуд Таун»га мағлуб бўлди.

Белгиланган 90 дақиқа 1:1 ҳисобида якунланди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди ва бу борада паст лигада ўйнайдиган «Флитвуд Таун» устун келди – 5:3. Squawka нашри маълумотига кўра, «Арсенал» тарихда илк бор амалдаги Премьер-лига чемпиони сифатида тўртинчи дивизион вакилидан лига кубогида мағлубиятга учради. Шу билан бирга, бу мусобақа тарихида «канонирлар» учун бундай даражадаги рақибдан юқотилган атиги иккинчи ўйин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Микел Артета бошқарувидаги «Арсенал» лига кубоги финалигача етиб борган, ҳал қилувчи баҳсда эса «Манчестер Сити»га 0:2 ҳисобида ютқазган эди.

«Флитвуд Таун» ҳозирда Лига икки мусобақасида 13 турдан сўнг 14 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 18-поғонасини эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ