Ҳелайфи ПСЖ футболчиларига мурожаат қилди

Носир Ал-Ҳелайфи ПСЖ машғулотларида қатнашди ва жамоада клубдан устунроқ ўйинчилар йўқлигини айтди. 

Парижликлар президенти Луис Энрике бошчилигидаги жамоанинг илк машғулотларида иштирок этди. 

У футболчилар билан гаплашиб, ҳеч ким клубдан устун эмаслиги ҳақида гапирган. 

Бундан ташқари, Ҳелайфи янги келган олти нафар (Шкриньяр, Асенсио, Угарте, Люка Эрнандес, Ли Канг Ин ва Шер Ндур билан индивидуал суҳбат олиб борди. 

Қайд этилишича, Мбаппе билан ҳеч қандай алоҳида суҳбат бўлмаган. Клубнинг ҳужумчи борасидаги позицияси ўзгармаган - ё шартномани узайтиради ёки ПСЖ уни трансферга қўяди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!