
Here We Go. "Барселона" ҳимоячиси "Ан-Наср" клубига ўтмоқда
Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 34 ёшли ҳимоячи ҳисобланган Иньиго Мартинес "Барселона" билан шартномасини бекор қилади ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубига эркин агент сифатида қўшилади.
Иньиго янги жамоаси билан 2026 йилгача шартнома имзолайди, унда 2027 йилгача узайтириш имкони ҳам назарда тутилган.
Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" фулбеки ўтган мавсум Ла Лигада 28 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатма берган.
Фикрлар