Here we go! Омар Мармуш "Манчестер Сити" футболчиси

CHERY AUTO

Мисрлик страйкер Омар Мармуш "Айнтрахт"дан "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турибди. 

Tecno

Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар келишувга эришган. Футболчи "шаҳарликлар" билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Англия клуби ушбу трансфер учун бонуслар билан ҳисоблаганда 80 миллион евро тўлаши кутилмоқда. 

Rasm

Ушбу мавсум 34 та голда иштирок этишга улгурган Мармуш "Сити"нинг қишдаги 3-трансфери бўлмоқда. Бундан олдин жамоа Витор Рейс ва Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олиши аниқ бўлганди. Тез орада клуб 3 та харидини ҳам расман эълон қилади. 

Манчестерликлар бу билан тўхтаиб қолиш нияти йўқ. Кейинги қадам "Ювентус" ҳимоячиси Андреа Камбьязони сотиб олишдир. Трансфер 60-65 миллион еврога амалга ошиши мумкин. Музокаралар аллақачон бошланган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию