Ҳибсга олинган шарҳловчи уй қамоғига ўтказилди

  • 4 январь, 16:34
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Доғистонлик машҳур шарҳловчи, блогер ва жамоат арбоби Рамазон Рабаданов ўтган йил ноябрбъ ойи бошида Махачқалъада ҳибсга олинганди. У аввалроқ тергов изоляторида эди. Бу ҳақда Доғистон жамоатчилик назорати комиссияси раиси Шамил Хадулаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.

“Бугун Махачқалъа шаҳрининг Кировский туман судида Рамазон Рабадановни ҳибсга олиш муддатини узайтириш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Натижада судя Гадисовнинг қарори билан эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, Рамазон Алибекович уй қамоғига ўтказилди!” — деб ёзди Хадулаев.

Аввалроқ, Рамазонга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 222.1 моддаси 1-қисми (“Портловчи моддалар ёки портловчи мосламаларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш, сотиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки олиб ўтиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!