Ҳожимат Эркинов: "Тайёргарлик максимал даражада эди, бироқ ўхшамади"
Россич чемпионатининг 5-турида "Торпедо" "Оренбург"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдан сўнг мезбонлар футболчиси Ҳожимат Эркинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Биз ҳаракат қилдик, бор кучимизни бердик, бироқ мағлуб бўлдик. Тайёргарлик максимал даражада эди, бироқ ўхшамади. Ўйин олдидан қийин бўлишини сезгандик, сабаби икки клуб ҳам ФНЛдан элитага кўтарилганди.
Учрашув бошида биз ёмон ҳаракат қилмадик, ўйин тизгинини назорат қилдик, ўтказиб юборилган голдан кейин ҳаммаси ишламай қолди.-
Маълумот учун, ҳамюртимиз "Оренбург"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлаб, 81-дақиқада захирага олинганди.
Фикрлар