Ҳой ҳужумчи, кучлироқ клубга ўт!
Англия Премьер-лигасининг ўртамиёна клубларидан ҳисобланган “Эвертон” ҳужумчиси Илиман Ндиайе фаолиятини анча жиддий жамоа – “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда SullyTalkz аккаунти X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, манкунианлар футболчининг ўйинларини диққат билан кузатмоқда ва ёзда трансферни амалга ошириш учун аниқ қадамлар ташлаши кутиляпти.
Футболчининг ўзи ҳам янги жамоага ўтишга тайёр ва бу масалада “Манчестер Юнайтед” унинг устувор танлови ҳисобланади.
Жорий мавсумда Ндиайе барча мусобақаларда 27 та ўйинда иштирок этди, уларда олти гол ва учта голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.
Фикрлар