Ҳой Хави, “Реал”да ишлаш “Барса”ни бошқаришдан қийинроқ!
“Реал”нинг собиқ бош директори Хорхе Вальдано “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандеснинг дунёда энг қийин иш Каталония клубида ишлаш экани ҳақидаги фикрига ўз муносабатини билдирди.
-Хавининг гапига қўшилмайман. Энг қийини сиз доимо ғалаба қозонишга мажбур ҳисобланадиган “Реал”да ишлаш. Мадридликларга ички чемпионатдаги совриннинг ўзи камлиқ қилади. “Реал” Чемпионлар лигасини ҳам ютиб, келаси мавсум яна шу ишларни такрорлашга киришиб кетади, - деди Хорхе Вальдано.
Ўтган мавсумда ҳар икки жамоа чемпионликни “Атлетико”га бой берди. Бу чемпионатда “Реал” катта фарқ билан биринчи ўринда бормоқда.
Хави “Барселона”ни қабул қилиб олганидан кейин анча пастлаб кетган жамоани кучли учликка қайтарди. Бироқ, мавсум охирида “Реал”га етиб олишнинг деярли имкони йўқ.
Фикрлар