Ҳозир мана шу клуб Европада энг зўри!

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси бош мураббийи Даниэль Фарке 27 август куни Бундеслига доирасида амалдаги чемпион “Бавария”га қарши ўтказиладиган баҳс олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Олдинда бизни қандай синов кутиб турганини яхши биламиз. “Бавария” ҳозир Европа клублари ўртасида энг юқори формада турган жамоа ҳисобланади. Улар мавсумни ҳайратланарли даражада зўр бошлади, - деди Фарке.

Фарке “Боруссия”ни ёзда қабул қилиб олди. Унинг қўл остида гладбахликлар учта учрашувда етти очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

“Бавария” эса учала баҳсда ғалаба қозонган ягона жамоа сифатида Бундеслига жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!