Ҳозир Мессидан зўр учта ўйинчи бор экан

FourFourTwo портали журналистлари айни пайтда жаҳон футболида энг зўр ҳужумкор футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра, биринчи ўринга “Реал” сафида порлай бошлаган ва тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган  Жуд Беллингем лойиқ топилди.

Кейинги поғоналарда “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне ва “Бавария”даги истеъдод Жамол Мусиала эгаллади.

Бу уч нафар футболчи саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Мессини ортда қолдирди. “Интер Майами” вакили ҳисобланган аргентиналик юлдуздан кейинги ўринларда Мартин Эдегор (“Арсенал”), Жеймс Мэддисон (“Тоттенхэм”), Доминик Собослаи (“Ливерпуль”), Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”), Лукас Пакета (“Вест Хэм”), Пётр Зелиньски (“Наполи”) қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!