Ҳозир ундан зўри йўқ! Олисе битта ўйинда учта рекорд ўрнатди
«Бавария»нинг ёш вингери Майкл Олисе Миллатлар Лигаси баҳсларида Франция терма жамоаси сафида жуда ёрқин ўйин намойиш этмоқда.
Душанба куни 24 ёшли футболчи Бельгияга қарши учрашувда (4:1) захирадан майдонга тушиб, атиги ярим соат ичида икки гол урди ва битта голли пас берди. Шу билан Олисе жорий мавсум Миллатлар Лигасида тўрт ўйинда тўртта гол ва иккита ассистга эга бўлди.
Stats Foot маълумотларига кўра, Майкл Олисе бир вақтнинг ўзида Франция терма жамоаси учун учта тарихий кўрсаткични ўрнатди. У бир календарь йилида камида ўнта голли пас берган илк футболчига айланди.
Шунингдек, янги бош мураббий қўл остидаги дастлабки тўрт ўйиннинг ҳар бирида гол уриш ёки ассист беришга муваффақ бўлган ягона ўйинчи сифатида тарихга кирди.
Бундан ташқари, Олисе 1958 йилдан буён Франция терма жамоаси таркибида голлар ва голли паслар сони бўйича икки рақамли кўрсаткичга энг тез етган футболчи бўлди.

Фикрлар