Ҳужумчимиз саккизта легионер билан бирга ўйнайди

Қозоғистон Премьер-лигасида иштирок этаётган “Тобол” жамоаси 2023 йилги чемпионатда қатнашадиган футболчиларни рўйхатдан ўтказди.

Ҳозирча, клуб раҳбарияти жами 22 нафар футболчини қайдномага киритган. Уларнинг тўққиз нафари  хорижлик ўйинчилар.

“Тобол” легионерларининг катта қисмини европлик чарм тўп усталари ташкил қилади. Улардан тўрт нафари Россия фуқароси ҳисобланади. Босния ва Герцеговина, Сербия, Венгрия кади “кўҳна қитъа” давлатларидан бир нафаран вакил бор.

Кустанайликлар ҳужум чизиғида икки нафар легионерни ўйнатади. Улардан бири Серж Демле Кот-д’Ивуардан келган. Асосий ҳужумчи эса, “Тобол” мухлисларига анча қадрдор бўлиб қолган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевдир.

62f3b7d441766_1

“Тобол”нинг 2023 йилги таркиби қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабонлар: Султан Бусурманов, Иван Коновалов (Россия), Тимур Акмурзин (Россия);

Ҳимоячилар: Данияр Семченков, Альберт Габараев (Россия), Тимур Жакупов, Александр Марочкин, Роман Асранкулов, Багдат Каиров;

Ярим ҳимоячилар: Йован Илич (Босния ва Герцеговина), Жаслан Жумашев, Серикжан Мужиков, Ислам Чесноков, Самат Жарынбетов, Павел Киреенко (Россия), Милан Вукадинович (Сербия), Бекзат Ермекбаев, Вячеслав Кульпеисов, Бейбит Галим, Асмир Сульич (Венгрия);

Ҳужумчилар: Серж Дебле (Кот-д’Ивуар), Игорь Сергеев (Ўзбекистон).

Ҳамюртимиз “Тобол” шарафини 2021 йилнинг ёзидан бери  ҳимоя қилиб келмоқда. Сегеев аслида Қозоғистон Премьер-лигасига 2021 йилнинг бошида кўчиб ўтган ва даставвал “Актобе” сафидан жой олган эди.

Мавсум давомида “Актобе”нинг мақсадлари ва молиявий имкониятлари ўзгаргани боис, чемпионлик учун курашаётган “Тобол” Игорни ўз таркибига қўшиб олди.

Игорь Сергеевнинг Қозоғистон Премьер-лигасидаги фаолияти муваффақиятли кечмоқда. Ҳужумчимиз 2021 йилги мавсумда қўшни мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Ўтган мавсум эса, жамоадошлари билан бирга бронза медалга сазовор бўлди.

Игорь Сергеев Қозоғистон Премьер-лигасига кўчиб ўтганидан буён ушбу мусобақада 51 та учрашувда 20 та гол ва тўртта голли пас муаллифи бўлди. Қозоғистон кубогида ўн бир маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти марта ишғол қилди.

Халқаро майдондаги Европанинг нуфузли турнирлари – Чемпионлар лигаси ва Конференциялар кубогининг саралаш мусобақаларида ўзини кўрсатиб, гол уришга муваффақ бўлди.

6391ec6988d3c_1

Игорь Сергеев аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Хитоёнинг “Бейцзин Гоань” ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Аз-Зафра” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Игорь Сергеев 2013 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилинмоқда. 29 ёшли ҳужумчимиз шу кунга қадар бош жамоамизда 67 та баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига 19 та гол ёздириб қўйган.

“Тобол” Премьер-лигадаги илк учрашувини 4 март куни ўз майдонида Павлодарнинг “Аксу” жамоасига қарши ўтказади.

Энди Шомуродовга бошқалар устозлик қилади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!