Энди Шомуродовга бошқалар устозлик қилади

“Специя” раҳбарияти жамоани А Серияда сақлаб қолишни бошқа мураббий – Леонардо Семпиличига топширишга қарор қилди.

Элдор Шомуродовни ушбу клубга таклиф қилган аввалги бош мураббий Лука Готти “Ювентус”га қарши учрашувдан бир неча кун олдин истеъфога  чиқарилган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, клуб мутасаддилари Леонардо Семпиличи вакиллари  билан ҳамкорлик масаласида бир неча маротаба учрашиб,  барча шартларни келишиб бўлган. Тез орада расмий шартнома имзоланиши кутилмоқда.

bb061653a1151e79c5e8b083f8d4bc3c_660_0_0_1

Таниқли инсайдер Жанлука ди Марционинг https://gianlucadimarzio.com сайти орқали  маълум қилишича, лигурияликлар 55 ёшли мутахассис Леонардо Семпиличи билан мавсум охиригача давом этадиган битим тузади.

Янги бош мураббий олдига жамоани юқори дивизионда олиб қолиш вазифаси қўйилган. Шу  ўринда, “Специя” Элдор Шомуродовни ҳам А Сериядаги жойини сақлаб қолишда ёрдамлашиш учун “Рома”дан мавсум охиригача ижарага олган.

Трансфер бўйича экспертлар “Специя” мураббийлар штабида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлишини таъкидламоқда.

Чунки Семпиличи мураббийлик ишида  доимо ўзи билан олиб юрадиган мутахассислар бор. Хусусан, футбол оламида ўзига яраша ном қозонган Андреа Консуми “Специя”  футболчиларини ўйинларга тайёрлашда бош мураббийга ёрдам беради. Жисмоний тайёргарлик масаласи Юрий Фаббриццига топширилади.

Техник ходимлари сифатиа Россано Касони ва  Алессио Рубичини ишга олинади.

Маълумотларга қараганда, Леонардо Семпиличи аввалги мураббий Лука Готтига ёрдам берган айрим мутахассислар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Жумладан, учрашувлар таҳлилчиси Серхио Спалла ўз ишини давом эттиравериши келишилган.

Шунингдек, ёрдамчи мураббийлардан Фабрицио Лорьери ва Клаудио Терци спорт директори Эдоардо Масия қўл остида фаолиятини давом эттиради.

Жисмоний тайёргарлик бўйича тажрибали мутахассис Жованни Бриньярделло ҳамда дарвозабонлар мураббийларидан Роберто Алибони ҳамжа Даниэле Баттаранинг келажаги ҳозирча мавҳум бўлиб турибди. Улар Лука Готтининг штабидан жой олиб, клуб билан икки йиллик шартнома тузган эди.

“Специя” янги бош мураббийи бўлиши кутилаётган Леонардо Семпиличи бу соҳадаги фаолиятини 2004 йили бошлаган ва “Санджиминьяно”, “Фильине”, “Ареццо”, “Пиза”, “Фиорентина-U19”,  СПАЛ ва “Кальяри” жамоаларини бошқарган.

Семпиличи СПАЛни қуйи л игалардан қисқа упсат ичида А Серияга олиб чиққани билан ном қозонган. Феррара шаҳарчаси аҳолиси бу воқеани қарийб ярим аср кутган эди. Ниҳоят 2017 йилда бу орзу ушалиб, СПАЛ кейинги мавсумни мамлакатнинг энг кучли клублари мусобақасида ўтказди.

Леонардо Семпиличи 2021 йили “Кальяри”дан кетганидан буён ишсиз юрган эди. Энди у “Специя”да иш юритади. Бу мутахассис Элдор Шомуродовнинг янги қирраларини оча олишига умид қиламиз.  

Empoli_Spezia_02112023

"Специя" янги мураббийлар қўл остидаги дастлабки учрашувини 26 февраль куни А Сериянинг 24-турида сафарда "Удинезе" футболчиларига қарши ўтаказади. 

Бунақаси деярли учрамайди: Шомуродовга доир иккита қизиқ маълумот!

Шомуродов лиганинг энг зўр дарвозабонига қарши!

Шомуродов билан бирга зўр тўпурар ўйнайди!

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!